Санжар Шоаҳмедов "Теренгану" билан шартномасини узайтирди

Жорий мавсумда Малайзия чемпионатида ўзини ҳар томонлама кўрсата олган ҳамюртимиз Санжар Шоаҳмедов маҳаллий мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.

У «Теренгану» сафида мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Ҳамюртимиз у ерда чемпионат ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 13 та голнинг муаллифига айланди. Қолаверса, Санжар бир-биридан чиройли голлар соҳибига айлангани ҳам диққатга сазовордир.

Кўпчилик эса ҳамюртимизнинг кейинги тақдири қандай кечиши билан қизиқаётганди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Шоаҳмедов «Теренгану» билан якунига етган шартномасини яна бир йилга узайтирган. Албатта, унга бошқа мамлакатлардан ҳам таклифлар бўлган. Аммо «Теренгану» жамоаси раҳбарлари Санжар Шоаҳмедовни клубда сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shoxrux MTJ
11/11/2019 10:18
O'zbekistonga kelib Davlatga qaram byudjet klublariga zuluk bolgandan malayziyada oson oynab oyiga 30 ming$ qurtay sanab oynagani yaxshi