"Санкт-Петербург Губернатори кубоги" ғолиблари пойтахтимизда тантанали кутиб олинди
Мусобақада жаҳоннинг 20 га яқин мамлакатидан 120дан зиёд чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Ўнинчи маротаба ташкил этилган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари учта олтин медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Кеча ана шу мусобақада муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа якунига кўра боксчиларимиздан Абдумалик Халаков (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.
Фикрлар