Саньоль: Зиданни кечирмагандим ва 10 дақиқада 250 дона тамакини чеккандим

Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Вилли Саньоль 2006 йилги жаҳон чемпионатининг финалида Италиядан учралган мағлубиятни ёдга олди.

"Учрашувдан сўнг, кийиниш хонасида Зинедин Зидан узр сўради (Марко Матераццига боши билан зарба бериб, майдондан четлатилгани учун).

Аммо, мен уни узрини қабул қилмадим ва у билан гаплашишни истамадим. Бунинг вақти эмасди, биз жуда ҳафа эдик.

Мен хожатхонага бордим ва 10 дақиқа ичида 250 дона тамакини чекиб қўйдим. Шундай қилиб, биз 2 йил давомида гаплашмадик.

2008 йилга келиб, мени никоҳ тўйим бўлди ва менинг аёлим уни таклиф этишимни айтди. Мен унга қўнғироқ қилдим, бирга овқатландик. Яхши суҳбат қурган эдик," - деди Саньоль Radio Montecarloга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!