Бразилиянинг "Сантос" клуби ярим ҳимоячиси Йеферсон Сотельдо "Манчестер Юнайтед" сафида тўп суриш ниятидалигини таъкидлаб ўтди.

"Криштиану Роналдуга "Манчестер Юнайтед" сафида тўп сурган даврларидан буён мухлислик қиламан. шу сабаб вақти келиб у каби "Олд Траффорд"да тўп суриш асосий мақсадимга айланган.

МЮ либосида тўп суриш имконияти учун исталган бошқа клуб таклифини рад этишим мумкин. Агар имкон беришса, улар билан умрбодлик шартнома имзолаган бўлардим", - дейди Сотельдо.

22 ёшли венесуэлалик футболчи "Сантос" сафида 59 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)