Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг уй стадиони ҳисобланган "Сантьяго Бернабеу"ни реконструкция қилишни режалаштирмоқда.

 Marca нашрининг хабар беришича ушбу таъмирлаш ишлари “қироллик клуби”га тахминан 400 миллион еврога тушади. Маълумотларга қараганда стадион реконструкцияси лойиҳаси тез орада клуб директорлар кенгашига тақдим этилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу таъмирлаш ишлари давомида стадион сиғимига ўзгартириш киритилмайди. Балки, стадион томига турли ҳил видеоускуналар ҳамда улкан монитор ўрнатилиши кўзда тутилган.