Сарабия ўйин амалиёти камлиги учун ПСЖдан кетмоқчи
"Пари Сен-Жермен" футболчиси Пабло Сарабия тез орада Парижни тарк этади.
"Lequipe" нашри тарқатган хабарга қараганда, испаниялик вингер кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани туфайли кетишга қарор қилган. У қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтиши кутилмоқда. Унга "Атлетико"дан қизиқиш бор.
Пабло жорий мавсум парижликлар сафида 16 учрашувда майдонга тушди, шулардан атиги 4 таси асосий таркибда. Эътиборлиси, у ҳалигача ўз ҳисобига бирорта гол ёзиб қўйгани йўқ.
Сарабиянинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. 30 ёшли футболчининг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар