Сардор Азимов жароҳатидан қутулиб таркибга қайтганидан кейин нималарни айтди?

  • 14 июль, 2023, 23:04
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 2
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бугун "Андижон" жамоаси кечки маҳал иккинчи машғулотини ўтказди. Айтиш керакки, барчаси режа асосида давом этяпти. Футболчилар иккинчи давра учун астойдил тайёргарлик кўришяпти.

Қувонарлиси, жароҳати сабабли маълум вақт даволанган футболчимиз – Сардор Азимов бугун клуб ихтиёрига қайтди.

Жамоанинг кечки машғулотида Сардор тикланиш учун индивидуал тарзда шуғулланди. Азимов машғулотдан сўнг “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Худога шукр, тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Ҳаммаси ортда қолди, деб ўйлайман. Энди машғулотларга қаттиқ киришиб, спорт формамга тезроқ қайтмоқчиман.

Умуман айтганда, яна жамоага қайтганимдан хурсандман. Йигитларни шуғулланаётганини кўриб янада тезроқ улар билан бирга машғулотда қатнашишни хоҳлаб, мотивациям ортиб кетди”, - дея фикр билдирди, Азимов.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
dilshodbekqambarov405@gmail.com
15/07/2023 15:53
Омат сардор
&
Bek 56
15/07/2023 04:50
Яша Сардор доимо олга интилгин