Сардор Рашидов "Пахтакор" билан шартнома имзолади
Тажрибали ярим ҳимоячи Сардор Рашидов “Пахтакор” машғулотларида иштирок этаётгани хусусида сайтимиз орқали хабар бергандик. Лекин футболчи клуб билан ҳали шартнома имзоламаганди. Ниҳоят, ҳаммаси ҳал бўлди.
Sports.uzга маълум бўлишича, Рашидов “Пахтакор” клуби билан шартномага қўл қўйган. Шундай қилиб, Сардор яна Ўзбекистон чемпионатига қайтди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, у бунга қадар ўзимизнинг биринчиликда “Сўғдиёна”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” клублари шарафини ҳимоя қилганди. “Пахтакор” эса Сардор Рашидовнинг Ўзбекистондаги тўртинчи жамоасига айланди. Легионер сифатида эса “Ал-Жайиш” (Қатар), “Ал-Жазира” (БАА), “Насьонал” (Португалия) ва “Қатар СК” (Қатар) клубларида тўп сурган.
Фикрлар