Сардор Рашидов: "Пахтакор"да ҳамма нарса ўзгарган" (интервью)
Ўртоқлик ўйини доирасида "Пахтакор" Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси билан куч синашди. Жанговор ўтган ўйинда "шерлар" 4:3 ҳисобида рақибдан устун келди.
Учрашувдан кейин Тошкент клуби футболчиси Сардор Рашидов SPORTS.uz сайтига кичик интервью берди. Марҳамат, қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.
- Ассалому алайкум, Сардор ака! Бугунги ўйин ҳақида қандай фикр билдира оласиз?
- Ўйин яхши ўтди. Биринчи навбатда, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Шундай совуқ ҳавода ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Охирги баҳсларимиз ажойиб ва биз хоҳлагандек ўтмоқда. Биз чемпионатга янада кучлироқ бўлиб қайтмоқчимиз. "Пахтакор" фақат чемпионлик учун курашади ва шуни мақсад қилади.
- Қайтишингизни бундай гол билан нишонлашингизни кутганмидингиз?
- Очиғи, шунақа ниятим бор эди. Кетишим олдидан ҳам шундай гол ургандим. Қайтишда ҳам шу ҳолат такрорланди.
- Таркибга кеч қўшилдингиз. Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқми?
- Ҳозирча тўлик тикландим, дея олмайман. 70 ёки 80 фоиз жароҳатдан қутулдим.
- "Пахтакор"да нималар ўзгарган?
- Клубда ҳамма нарса ўзгарган. Ўйлашимча, жамоамиз кузда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этади.
- Узоқдан бугунги каби гол уришнинг қандайдир сири борми?
- Аввало, ҳаммаси Худодан. Биз фақат "гол бўлсин", деб тепамиз, холос (кулади).
- Жамоага ОЧЛда ҳам ёрдам берасизми ёки таклиф бўлса, бошқа жамоага ўтиб кетасизми?
- Бу саволни очиқ қолдирганим маъқул.
Фикрлар