Сардор Рашидов: Уйда қолинг, коронавирусни биргаликда енгиб ўтамиз

Хабарингиз  бор, бутун жаҳонда бўлгани каби Ўзбекистонга ҳам коронавирус кириб борди. Бунинг оқибати эса салбий кўриниш олиши мумкинлигини ҳамма яхши билиб турибди. Шу сабабли фуқароларнинг бундай вазиятда коронавирус юқтириб ўзини, яқинларини ва бошқаларни хавф остига қўймаслиги учун зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликлари юзасидан қатъий равишда огоҳлантириб келинмоқда. Бу борада Қатарнинг “Қатар СК” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчимиз Сардор Рашидов ҳам Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, шундай деди:

- Ҳозирги кунда бутун жаҳонни таҳликага солиб турган коронавирус чиндан ҳам хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳозирги вазиятда халқимизга шуни илтимос қилмоқчиманки, уйда қолинг! Ота-онангизни, фарзандларингиз, яқинларингизни хавф остига солиб қўйманглар. Бундай синовли кунларни ва коронавирусни биргаликда енгиб ўтамиз, Худо хоҳласа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!