Сардор Рашидов янги жамоасида дебют ўйинини ўтказди. Натижа эса...
Қатар Юлдузлар лигаси чемпионати бошланди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов яқинда “Умм Салал” аъзосига айланганини биласиз.
1 август куни дастлабки турда “Умм Салал” ўз майдонида “Ал-Аҳли Доҳа” клубини қабул қилди. “Умм Салал” бош мураббийи Весам Ризк Рашидовни кутилганидек асосий таркибда майдонга туширди.
Бироқ легионеримизнинг янги клубидаги дебюти омадли чиқмади. 82-дақиқада Язан Ал-Наймат томонидан киритилган гол меҳмонларга муҳим 3 очкони келтирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қатар Юлдузлар лигасидаги яна бир ҳамюртимиз – Ислом Тўхтахўжаев “Ал-Гарафа”даги дебют ўйинини ўтказиши кутилмоқда. Рақиб “Ал-Сайлия” клуби. Ушбу баҳсда Тўхтахўжаев ва унинг жамоасига омад тилаймиз.
Фикрлар