Сардор Рашидов: Ёзда Францияга кетишим мумкин
Ads

Айни дақиқаларда Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум аввалида жамоа сафига келиб қўшилган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказмоқда.

Маросимда клуб сафига янги келиб қўшилган Сардор Рашидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Локомотив” сафига келганимдан хурсандман. Жамоа билан ОЧЛда яхши натижалар қайд этиш, чемпион бўлишни истайман.

Мен бу ерга “Ал Жазира”дан келдим. “Бунёдкор” борасида гап-сўз йўқ. Улар менинг бу ерга келишимда ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайди.

Ёзда эса Франциянинг “Ренн” клубига ўтишим мумкин”, – деб айтиб ўтди Рашидов.