Сардор Рашидовдан дубль, навбатдаги рақиб "Ал-Ҳилол"

“Қувайт СК” клуби ўз сафига Сардор Рашидов, Жон Оби Микел ва яна бошқа савияли легионерларни қўшиб олганидан сўнг, Туркияга ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетганликлари ҳақида аввалроқ сайтимиз орқали хабар бергандик.

сардор0

У ерда қувайтликлар бир қатор назорат учрашувларини ўтказганидан хабарингиз бўлса керак. Туркиядаги охирги ўртоқлик ўйини Қатарнинг “Ал-Хор” жамоасига қарши кечди. Ушбу беллашув голларга бой тарзда ўтган бўлиб, якунда “Қувайт СК” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

сардор5

Биз учун аҳамиятли томони шундаки, қувайтликлар таркибида майдонга тушган Сардор Рашидов рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишга эришди. Бундан олдинги назорат ўйинларида ҳам у битта гол урган ва яна битта ассистент вазифасини бажарганди. Бу сафар эса дублга эришган ҳолда мураббийларнинг ишончини қозонишда давом этяпти.

рашидов_2

Жамоа “Ал-Хор”га қарши учрашув билан Туркиядаги йиғинини якунлади ва бугун эрталаб Қувайтга қайтиб келишди.

Режага кўра, Рашидов ва унинг жамоаси 4 сентябрь куни Саудия Арабистонида “Ал-Ҳилол”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!