Сардор Рашидовнинг жароҳати қандай? Бунга футболчининг ўзи жавоб берди
Ads

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Суперлигасининг 25-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- "Бухоро"га қарши ўйин учун тайёгарлик яхши бўлмоқда. Бу баҳс биз учун жуда ҳам муҳим. Ғалаба бизни чемпионликка янада яқинлаштиради. Футболчилар ўйинга тайёр ҳолатда. Бўлажак ўйинда бор кучимиз билан майдонга тушамиз.

"Пахтакор"га қарши ўйинда олган жароҳатим ҳозирда анча яхши бўлиб қолган. Жамоанинг навбатдаги ўйинларига тайёр бўламан. Қолаверса олдинда миллий терманинг ўйинлари кутиб турибди. Шунингдек, "Локомотив" Суперлига доирасида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоаларига қарши кучли ўйинлар кутиб турибди. Ушбу баҳсларга тайёр бўлиб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Жароҳат жиддий бўлганди. Кўпроқ муддатга сафдан чиққан бўлсам керак деб ўйлагандим. Шифокорлар билан анча ҳаракат қилиб, буни тезроқ даволашга ҳаракат қилдик. Ҳозирда яхши ҳолатдаман. Шунинг учун ҳам жамоага қўшилиб югуришни, кейинги ўйинларга тайёрланишни бошладим.

13 октябрь куни КХДР термасига қарши баҳс олиб борамиз. Бу терма жуда ҳам яхши савияда. Шахсан ўзим КХДР термасига қарши икки-уч марта ўйин ўтказганман. Қўлдан келганча ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишга ва мухлисларнинг, янги бош мураббийимиз Эктор Купернинг юзини ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Футболчи.