Сардорнинг "Наполи"га ўтаётгани ростми?
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Сардор Азмун ўзига “Наполи”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.
“Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Мен ҳам буни янгиликлардан ўқидим. Менинг “Зенит” билан яна 1,5 йиллик шартномам бор. Нималар бўлишини кўрамиз”, - дейди 25 ёшли эронлик ҳужумчи.
Азмун жорий мавсум Россия премьер-лигасида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар