Сариқ карточка билан жазоланган Абдуқодир Ҳусанов неча баллга лойиқ кўрилди?
Англия Лига кубогининг ярим финал босқичида "Манчестер Сити" "Брентфорд" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувни эса ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Тўқнашувнинг 16-дақиқасида эса Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси рақибнинг ҳужумини тўхтатгани боис, сариқ карточка билан жазоланди. Мазкур ўйиндан кейин бир неча машҳур порталлар ўйинчимизнинг ҳаракатларини турлича баҳолади.
"Fotmob" вакилимизни 7.8 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 7.2 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 7.3 балл берди.

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни "Вест Хэм"га ўтказади. Ушбу баҳс эса Тошкент вақти билан 20:00’да старт олиши режалаштирилган.



Фикрлар