Сарри "Челси" футболчиларини қандай руҳлантиради?

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давид Луис жамоа бош мураббийи Маурицио Саррини мақтади.

“Биз унинг қўл остида футбол ўйнаб завқланяпмиз. Сарри – фантастик инсон. У бизга ҳар куни шундай дейди: “Сизлар дунёдаги энг зўр касб эгаларисиз, шунинг учун ушбу ишни табассум билан бажариб, ундан завқланишингиз керак. Дунёдаги кўплаб инсонлар бундай шарафга лойиқ эмас”, - дея фикр билдирди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, "аристократлар" жорий мавсум премьер-лиганинг ўтган 7та туридан сўнг 17 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!