Сарри "Наполи"даги собиқ шогирдини "Ювентус"га олиб келмоқчи

  • 8 январь, 2020, 19:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Наполи" клуби форварди Дрис Мертенс фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли бельгиялик футболчининг хизматларига шахсан “кекса синьора” бош мураббийи Маурицио Сарри жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки, Мертенс ўз вақтида “Наполи”да Сарри қўл остида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Мертенснинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис “Наполи” уни жорий қишки трансферлар даврида 10 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Мертенсга шунингдек "Арсенал", "Эвертона, "Интер" ва "Рома" клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!