Сарри: Роналдунинг жисмоний ҳолати яхшиланмоқда
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри "Удинезе"га қарши ўйиндан олдин, айрим футболчиларнинг ҳолати борасида гапириб ўтди.
"Бентанкур ва Дуглас Костада барчаси яхши. Аммо Дуглас 20 кун дам олди, Бентанкур эса 3 кунгина ҳолос. Менда Костанинг ўрнини боса оладиган заҳира номзодлари ҳам бор.
Рэмзи тайёр эмас. Унинг тикланиш жараёни яхши давом этмоқда. Роналду ўз ўйнаган барча ўйинлардан кейинги ҳолати яхши даражада. Унинг жисмоний тайёргарлиги яхшиланиб бормоқда. Рабьога вақт керак," - деди Сарри.
Фикрлар