Сарри ва Эмери ўзларининг дебют мавсумидаёқ Европа лигаси финалига чиқишди
Хабарингиз бор кеча “Челси” ва “Арсенал” Европа лигаси ярим финалида “Айнтрахт” ҳамда “Валенсия”ни енгиб ҳал қилувчи баҳсга йўлланмани қўлга киритишди.
Эътиборлиси, “аристократлар” ҳам “канонирлар” ҳам ўзларининг янги бош мураббийлари билан финалга йўл олишди. Маурицио Сарри ўтган ёз “Челси”да Антонио Контенинг ўрнига келган бўлса, Унаи Эмери “Арсенал”ни Арсен Венгердан сўнг қабул қилиб олган эди. Ушбу мутахассислар ўзларининг дебют мавсумларидаёқ жамоаларини еврокубоклар финалига қадар олиб кела олишди.
Энди ё Сарри, ё Эмери илк мавсумидаёқ соврин қўлга киритиш имконига эга.
Фикрлар