Сарри: "Вест Хэм" билан дуранг ўйнадик ва мен бундай натижадан қониқдим

"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛ доирасида "Вест Хэм"га қарши учрашув натижаси (0:0) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ҳамма учрашувларда ғалаба қозониш имконсиз деб ўйлайман. Бугунги ўйинда дуранг ўйнаганимиз мени қониқтиради. "Вест Хэм" кучли жамоа эканлигидан хабарим бор, улар қай тарзда биринчи 4 учрашувда имкониятни бой берганликлари мени лол қолдирди.

Рюдигернинг жароҳати ҳақида ҳали бирор нима айта олмайман. Мутахассислар билан суҳбатлашишим даркор, ўйлашимча жароҳат жиддий эмас ва 3-4 кун давомида футболчи тикланиши даркор, - деди Сарри.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!