Саррига Грециядан яхшигина таклифлар бор

Маурицио Сарри "Панатинаикос"ни бошқариши мумкин.

Афина клуби 65 ёшли италиялик мутахассисга солиқлар тўлангандан кейин йилига 4.5 миллон евролик маош ва 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Агар Сарри рози бўлса, у Греция тарихида энг кўп маош олувчи мураббийга айланади.

"Ювентус", "Челси" ва "Наполи" клубларининг собиқ мураббийи аллақачон "Панатинаикос" раҳбарияти билан учрашган ва жавобини маълум қилиш учун муддат сўраган.

Саррининг сўнгги иш жойи "Лацио" бўлиб,  у март ойида ишдан бўшатилган.

Якунига етган мавсумда "Панатинаикос" Греция чемпионатини 4-ўрин билан тугатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!