Саррига «тушмаётган» «аристократлар» тақдири қандай бўлади? (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

Январь келгач «Челси» бош мураббийи Маурисио Сарри таркибида тозалаш ишларини олиб бориши мумкин. Унга бунинг учун бир ой вақт берилган. Лондонликлар илк трансферини амалга оширишди. «Боруссия Дортмунд» вакили Кристиан Пулишич 58 миллион фунт эвазига Лондонга кўчиб ўтади. Аммо бу шу йил ёзигача содир бўлмайди.

2019-йилни Сарри шогирдлари «Саутгемптон»га қарши нурсиз дуранг билан бошлади. Бу эса Саррининг ўйин услубини бир қатор сўроққа тутади. Фундамент бор, бироқ таркиб тўлиқ мос эмас. «Клуб менинг фикримни жуда яхши билади. Ўйлайманки, биз характер кўрсатишимиз учун бошқаларга муҳтожмиз.» – деган Сарри «авлиёлар»га қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида.

Саррининг фаолияти ёздаёқ ўз ниҳоясига етадими? Антонио Контенинг ҳимоявий услуби «Челси»га зарурми? Кам ўйин амалиётига эга бўлаётганлар шу ой ёки кейинроқ клубни тарк этса нима бўлади?

«Наполи»нинг собиқ бош мураббийи талабларига жавоб бермайдиганлар ким? Уларни сотиш, ижарага бериш ёки олиб қолиш керакми? Қуйида ана шу футболчиларга тўхталамиз.

  1. Виктор Мозес

Мозес Конте томонидан қайта жонлантирилди ва ўнг қанот вингери сифатида чақнади. Бироқ клуб бошқарувига ўтган ёзда бошқа бир италиялик мураббий келиши ортидан нигериялик футболчи атиги олти ўйинда майдонга туширилди. Шуни охиргиси эса узоқ октябрь ойига тўғри келади. Олти ўйиндан иккитасида Европа Лигасида захирадан майдонга тушган.

Сарри ноябрь ойида берган интервьюсида Мозеснинг келажагига анча ойдинлик киритганди. «Мозес вингер ёки тўлиқ ҳимоячи бўлиб ўйнашдан кўра ҳимоявий вингер бўлиб ўйнашга анча мойил деб ўйлайман. Янаям билмадим.»

Ҳукм: Позициясини алмаштириш

Тўрт кишилик ҳимояга ўтиш Мозесни яна вингерга айлантирди. Бу позицияда у муаммога учрамоқда. Унинг олдида Педро, Виллиан, Лофтус-Чик ва Эмерсон ҳаракат қилса, Мозес яна фойдали футболчига айланади.

  1. Алваро Мората

Алваро Моратанинг келишидан клуб кўп нарсани кутганди аммо у ҳамон «Челси»нинг марказидан муқим ўрин эгаллашда қийинчиликка учрамоқда. Испаниялик ҳужумчига Сарри ҳам катта ишонч билдирди ва 23 ўйинда майдонга тушди. Бироқ унинг атиги 7 гол уриши қониқарсиз натижа ҳисобланади.

Моратанинг рухиятни Сарри заифга олди ва уни «Эмполи»нинг собиқ ҳужумчиси Рикардо Сапонарага қиёслади.

Мората яқиндан бошлаб асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. Сарри Жируни ёки «алдамчи тўққизлик»да беназир Азарни ўйнатмоқда.

Ҳукм: Сақлаб қолиш

Мората клуб мухлисларини қувонтирган паллалар ҳам бўлди. Бироқ у максимал фойда келтирмаяпти. 26 ёшли ҳужумчи учун 60 миллион фунт сарфланганини эътиборга олсак, ундаги салоҳият намоён бўлиши аниқ.

  1. Виллиан

Виллиан «Челси»нинг бу мавсумдаги атиги битта ўйинини ўтказиб юборди. 30 ўйиндан 25 тасини у асосий таркибда бошлади.

Бироқ бразилиялик футболчи дарвозага йўл топишда қийнала бошлади. У сўнгги 15 ўйинда атиги бир марта гол урди.

Педро ўнг қанотда яхшироқ вариант бўлмоқда. Айниқса у Саррининг ўйин услубига жуда мос тушади.

Ҳукм: Сақлаш (ҳозирча)

Виллианнинг ўйини «кўклар» мухлисларида у жамоага мос эмас деган фикрни уйғотди. Бироқ «Челси»нинг таркиби кенг эмас. Камига айни вақтда таркибда фақатгина битта ўнг қанот вингери – Педро сафда бўлиб турибди. Пулишич эса ёзда келиб қўшилади.

  1. Оливье Жиру

Жиру Азар билан ажойиб тандем ҳосил қилмоқда ва бельгиялик футболчи унинг борлигидан унумли фойдаланмоқда.

Бироқ франциялик ҳужумчининг ягона муаммоси бу унинг тезлиги пастлиги. Бу унинг хатоси эмас. Аммо жамоаси тезкор ҳужум уюштирганда у ҳеч қандай наф келтирмаяпти.

Ҳукм: Сақлаш

Саррисмога тушиш тушмаслигидан қатъий назар Жиру «Челси» учун қадрли. Айниқса тўпурарлик муаммоси бор паллада у зарур. Клуб январда бирорта ҳужумчи олиб келмаса, Жируга иккинчи даврада ҳам эҳтиёж сезилади.