Сатпаев Алонсони қийин вазиятга солиб қўйди
«Челси» ҳақидаги янгилик ва таҳлилий материаллар чоп этиб борадиган Benlox портали лондонликлар сафида дебют голини урганидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси форварди Дастан Сатпаевнинг келажаги борасида муносабат билдирди.
- «Челси» ҳужумчилари атрофидаги вазият янада қизиқ тус олди...
Агар Хаби Алонсо чиндан ҳам Дастан Сатпаевни асосий жамоада қолдиришни истаса, бу ҳужум чизиғидаги кучлар нисбатини тубдан ўзгартириши мумкин.
Хабининг унга юқори баҳо бергани мен учун ажабланарли эмас. Сатпаев «Қайрат» таркибида ўйнаган давриданоқ алоҳида иқтидор сифатида кўзга ташланган, Хаби эса, эҳтимол, «Реал Мадрид» билан «Қайрат» Чемпионлар лигасида тўқнаш келган пайтларда унинг ўйинини шахсан кузатган...
Энг қизиғи эса ҳали олдинда... Агар Жоао Педро жамоада қолса, «Челси» Уэлбек бўйича келишувни якунласа ва Сатпаевни ижарага бермасдан таркибда сақлаб қолса, у ҳолда Эмега билан нима бўлади? Делапчи? Жексончи?
Ҳамманинг бирдек майдонга тушиши амри маҳол... Бу мавсум бошланишидан анча олдиноқ Хаби Алонсо учун таркиб танлашдаги энг катта муаммолардан бирига айланиши мумкин.
Агар Сатпаев қоладиган бўлса, қайси ҳужумчи захирада қолади? — дея савол қўяди нашр.
Эслатиб ўтамиз, Дастан Сатпаев «Челси»нинг Австралия клуби «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши ўртоқлик учрашувида (6:4) гол урган эди.
«Челси» футболчиларининг навбатдаги назорат учрашуви 1 август куни «Тоттенхэм»га қарши ўтказилади.

Фикрлар