Сатпаев голдан кейин энг машҳур футболчига айланди
Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев Лондоннинг «Челси» клуби сафида биринчи голини урганидан сўнг мамлакатда энг оммавий футболчига айланди.
28 июль куни «Челси» Австралия клуби «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Голларга бой ўйин 6:4 ҳисобида лондонликлар фойдасига якунланди, Сатпаев эса янги жамоаси таркибида ўзининг илк голини урди.
Мазкур ўйиндан олдин Дастан Сатпаевнинг Instagram саҳифасида 230 минг атрофида обуначи бор эди. Дебют голидан сўнг бир неча кун ичида бу кўрсаткич кескин ошди ва ҳозирда 294 минг нафар фойдаланувчини ташкил этмоқда.
Шу тариқа, Сатпаев Қозоғистонда ижтимоий тармоқларда энг кўп кузатувчига эга футболчига айланди. У «Қайрат» дарвозабонлари Шерхан Калмурза (279 минг обуначи) ва Темирлан Анарбековни (233 минг обуначи) ортда қолдирди.
Қозоғистоннинг энг оммавий беш футболчиси қаторида, шунингдек, Москванинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Бактиёр Зайнутдинов (228 минг обуначи) ва «Актобе» ҳужумчиси Абат Аймбетов (123 минг обуначи) ҳам бор.

Фикрлар