Саудия Арабистони чемпионати. Бугун "Ан-Наср" сафарда ўз ўйинини ўтказади

Бугун Саудия Арабистони чемпионатининг 15-тур ўйинлари давом эттирилади.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ан-Наср" сафарда "Ал-Фатеҳ" меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.

Маълумот учун, "Ан-Наср" айни дамда 2 та ўйин кам ўтказган ҳолда турнир жадвалида 33 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Аш-Шабаб" ҳисобида 34 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!