Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари жадвалида ким етакчи?
Саудия Арабистони Про-лигасида бир қатор топ страйкерлар ҳаракат қилади ва шунга яраша тўпурарлик пойгасида рақобат жиддий.
Айни вақтда Жаҳон футболи юлдузлари орқали, даражаси ортиб бораётган Саудия Арабистони Про-лигасида 9 та тур ортда қолган. Барча учрашувларни ғалаба билан якунлаган Риёднинг "Ан-Наср" клуби якка карвонбошилик қилмоқда. "Ал Ҳилол" ва "Ал Тавун" жамоалари эса кучли учликни тўлдириб турибди. Тўпурарлар жадвалида ҳам айнан "Ан-Наср" футболчилари етакчилик қилмоқда. Португалиялик футболчи Жоау Фелиш 11 гол уриб биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Криштиану Роналду 10 та тўп киритган ҳолда иккинчи поғонани банд этган. "Ал Ҳалиж" футболчиси Жошуа Кинг ҳисобида 9 та гол бор.

Маълумот учун, кейинги тур учрашувлари 19 декабрь санасида старт олади.



Фикрлар