Саудия Арабистонида ФИФАнинг 2023 йилги футбол саммити бўлиб ўтди!

ФИФАнинг 2023 йилги саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Саудия Арабистони мамлакатининг Жидда шаҳрида ФИФАнинг 2023 йилги футбол саммити бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ФИФА президенти Жанни Инфантино ва аъзо мамлакатлар вакиллари томонидан келгуси йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ва дастурлар, академиялар ва истеъдодларни ривожлантириш схемаси, ҳакамлик лойиҳалари, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати, ФИФАнинг турли дискриминацияларга қарши дастури ҳамда мусобақалар борасидаги янгиликлар масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Инфантино саммитда 2023–2027 йилларга мўлжалланган стратегик мақсадларини айтиб ўтди ва ФИФА дунёни футбол орқали бирлаштириш вазифасини яна бир бор эътироф этди.

ФИФА 211 та ассоциация, 211 давлатдан иборат иттифоқ бўлиб, ушбу мамлакатларнинг ҳар бири айнан бир хил мажбуриятларга эга ва бу ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорликдир. Агар бундай ҳурматга эришсак, ФИФА ўз йўлида давом этади, гуллаб-яшнайди, кенгаяди ва дунёни футбол орқали яхши томонга ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин”, - деди Жанни Инфантино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!