
Саудия клуби португалиялик ёш юлдузни қўлга киритмоқчи
Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби Португалиянинг "Порту" клуби 18 ёшли футболчиси Родриго Морани ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Бу ҳақда журналист Фабритсио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Порту" саудияликларнинг 63 миллион евро + ушбу сумманинг 10 фоизини бонус сифатидаги таклифини рад этган. "Аждарлар" футболчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган 70 миллион еврони талаб қилмоқда. "Ал-Иттиҳод" ҳозирча кейинги ҳаракатлар ҳақида ўйламоқда.
Ёш Мора ўтган мавсумда Португалия терма жамоаси сафида барча ўйинларни захирада ўтказиб, УЕФА Миллатлар лигаси ғолибига айланганди. Клубдаги фаолиятига келсак, у 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Аввалроқ, "Порту" "Ал-Иттиҳод"нинг 50 миллионлик таклифини қабул қилмаган эди.
Фикрлар