Саудия ўйин икки соатга тўхтатилганидан кейин рақибга учта гол урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШнинг Остин шаҳрида Саудия Арабистони ва Пуэрто-Рико терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳс саудияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Султон Мандаш (45+1), Абдулла Ал-Ҳамдан (50) ва Салим Ад-Давсарий (88) муаллифлик қилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, учрашувнинг биринчи бўлимида кучли момақалдироқ ва ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ўйин икки соатга тўхтатилди.

Мусобақа ташкилотчилари хавфсизлик нуқтаи назаридан жамоаларни майдондан олиб чиқди. Ўйин қайта бошланишидан олдин футболчиларга қўшимча 15 дақиқалик қизиш машғулоти ўтказиш имконияти берилди.

Саудия Арабистони терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг “H” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, плей-офф йўлланмаси учун Испания, Кабо-Верде ва Уругвай футболчилари билан рақобатлашади.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!