
Саудия Про-лигаси. Фелиш хет-трик қилган учрашувда "Ан-Наср" йирик ҳисобда зафар қучди
Саудия Про-лигасининг 1-туридан ўрин олган "Ат-Таавун" - Ан-Наср клублари ўртасидаги баҳсда Жесуш шогирдлари рақибини 5:0 ҳисобида енгди.
Португалияликларнинг бенефисига айланган тўқнашувда Жоау Фелиш хет-трик муаллифи бўлди. "Челси"нинг собиқ футболчиси 7, 67 ва 87-дақиқаларда гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Яна бир португалиялик юлдуз Криштиану Роналду эса 54-дақиқада пеналтидан унумли фойдаланган ҳолда, мавсумни гол билан бошлади. Бундан ташқари, ушбу голдан 1 дақиқа ўтиб Кингсли Коман ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Маълумот ўрнида, Ан-Наср навбатдаги учрашувини 14 сентябрь куни "Ал-Ҳолуд"га қарши ўтказади.
- С. Арабистони - Про Лига
- Regular Season

Ал Товун
Тугади
0
:
5
29.08.2025 23:00

Ан Наср
- João Félix 87'
- João Félix 67'
- João Félix 7'
- Cristiano Ronaldo 54'
- Kingsley Coman 55'
Фикрлар