Саудия шаҳзодаси Аллегрини АПЛга олиб келмоқчи

Италиялик мутахассис Маccимилиано Аллегри фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Ньюкасл”ни сотиб олишга яқин турган Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон жамоа бошқарувида айнан Аллегрини кўрмоқчи.

Маccимилианога ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан ҳам таклифлар бўлмоқда.

52 ёшли Аллегри бунгача "Альянезе", СПАЛ, "Гроссето", "Удинезе", "Лекко", "Сассуоло", "Кальяри", "Милан" ва "Ювентус" клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!