Саудиядан зериккан юлдуз яна Англияга қайтмоқчи
Илгари “Ливерпуль” ва “Ньюкасл” клублари шарафини ҳимоя қилган нидерландиялик ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум яна Англия Премьер-лигасига қайтишни истамоқда.
Ушбу мавсум охирида унинг “Ал-Иттифоқ” билан шартномаси тугайди, бироқ 35 ёшли нидерландиялик фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти.
Бундан ташқари, Вейналдум ўзини ҳали ҳам Премьер-лигада ўйнашга муносиб, деб ҳисобламоқда ва айнан шу лига унинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда, деб хабар беради Sky Sports.
Фаолияти давомида у “Ливерпуль”да катта натижаларни қўлга киритган. Мерсисайдликлар таркибида 5 мавсум мобайнида 237 та ўйин ўтказиб, Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, 2021 йил ёзида эса эркин агент сифатида ПСЖга ўтган.
Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубида Вейналдум сўнгги уч мавсумни ўтказди. Ҳозирча, Профессионал лигада 14 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар