Саудиялик ҳакамни сўккан Мексика мураббийи 6 ўйинга дисквалификация қилинди
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Осорио Россияда ўтган КК-2017 турнири 3-ўрини учун Португалияга қарши кечган баҳсда ҳакамларга нисбатан агрессив ҳаракати учун дисквалификацияга учради.
Саудиялик Фахад ал-Мирдаси бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқарган ушбу ўйинда мексикалик мураббий ҳакамлар шаънига номақбул сўзлар айтиб, уларни ҳақорат қилган эди.
ФИФА Осориони 5 минг швейсария франки миқдорида жаримага тортди ва 6 та ўйин(расмий ўйин назарда тутилган)га дисквалификация қилди.
Фикрлар