Саудиялик миллиардернинг "Ньюкасл"га таъсири бошланди. Стив Брюс бош мураббийлик лавозимини тарк этди

"Ньюкасл" клубида ўзгаришлар даври бошланди. Клуб бош мураббийи Стив Брюс лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилган. Энди жамоани Грэм Жонс вақтинча бошқариб туради.

Аввалроқ ОАВда Стив Брюснинг ўрнини Антонио Конте эгаллаши борасида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!