Саудияликлар Муҳаммад Салоҳ учун мисли кўрилмаган сумма таклиф қилди
Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ.
Таниқли журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, саудияликлар “Ливерпуль” ва Юрген Клоппни Муҳаммад Салоҳни қўйиб юборишга рози қиладиган суммани ўртага қўйган. Жиддаликлар Муҳаммад Салоҳ учун 90 миллион евро сарфлашга тайёр.
Агар “Ливерпуль” бу таклифни қабул қиладиган бўлса, бу трансфер Саудия Арабистони чемпионатлари тарихида энг каттаси бўлади.
31 ёшли мисрлик тўпурарнинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Transfermarkt порталида футболчининг нархи 65 миллион евро экани кўрсатилган.
Фикрлар