Сауль Альварес фаолиятидаги энг кучли рақиби ким эканлигини тан олди...У Головкин эмас

Мексикалик боксчи Сауль "Канело" Aльварес  Сергей Ковалёвга қарши жанг олдидан рақибининг кучли томонлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ковалёвнинг қўллари узун ва жуда яхши “жеб” зарбалари бор. У рингда қандай ҳаракат қилишни яхши билади, аммо биз бунга тайёрмиз.

У менинг фаолиятимдаги энг кучли рақиб. Шубҳасиз, мен катта таваккал қилмоқдаман.Бироқ биз ҳам жангга тайёрмиз. Ковалёвни мағлуб этиш учун етарлича ақлимиз ва кўникмаларимиз бор ", - дея Aльвареснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Boxingnews24.

"Канело" ва Ковалёв жанги 2 ноябрь куни Лас-Вегасда “MGM Grand”да бўлиб ўтади. Мазкур баҳсга Ковалёвга тегишли бўлган WБО чемпионлик камари тикилган.