Сауль Альварес ва Геннадий Головкин жанги якунланди

  • 18 сентябрь, 2022, 09:40
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) WBC, WBО, IBF, WBА камари эгаси Сауль Альварес ўзининг азалий рақиби Геннадий Головкин билан 3-жангда рингга кўтарилди.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Сауль Альварес очколар ҳисобида (116-112, 115-113, 115-113) ғалаба қозонган ҳолда, ўз камарларини сақлаб қолди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, Алвареснинг жанглар статистикаси 58-2-2 (39 КО)га ўзгарган бўлса, Головкинда бу кўрсаткич 42-2-1 (37 КО) кўринишига келди. 

Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги биринчи жангда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи ва учинчи баҳсларса Канелонинг қўли баланд келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!