Сауль Альвареснинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Яқиндагина Каллум Смитни мағлуб этган вазн тоифасидан қаъти назар жаҳоннинг энг кучли боксчиси Сауль Альварес (54-1-2,36 КО) февраль ойида навбатдаги жангини ўтказади. Яъни, 27 февраль куни “Канело” туркиялик Авни Йилдиримга (21-2, 12 КО) қарши Мехико шаҳрида рингга кўтарилади. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, айнан ушбу санада мексикалик боксчи ўз таваллуд айёмини нишонлайди.
Мазкур баҳсда “Канело” ўзининг WBC камарини ҳимоя қилади. Бу борада унинг менежери Эдди Рейносо BoxingScene.com нашрига маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Альварес иккинчи ўрта вазн (76, 2 кг) тоифасида Давид Бенавидесдан вакант қолган WBC камарини Каллум Смит(27-1, 19 КО) билан жангдан сўнг қўлга киритганди.
Фикрлар