Сауль: Ҳеч қачон
Ads

“Атлетико” футболчиси Сауль Ньигес “Реал”га умуман ўтмаслигини таъкидлаб ўтди.

Мени келажакда нима кутаётганини била олмайман. Менинг “Атлетико” билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномам бор ва клубда бахтлиман. Бироқ футболда ҳеч нарса абадий эмас ва барчаси менга боғлиқ эмас.

– Шуни аниқ айта оламанки, ҳеч қачон “Реал”га ўтмайман. Буни тасаввур ҳам қила олмайман, – дея Саулнинг сўзларини келтиради Cadena Ser нашри.

Сауль “Атлетико” ёшлар жамоасига 14 ёшида айнан “Реал”дан келган. Ўшанда у икки йил “қироллик клуби”да ўйнаган.