Сауль Ньигес: Куртуанинг
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес собиқ жамоадоши Тибо Куртуанинг "Челси"дан "Реал"га ўтишига ишонмаганини айтди.

“Мен Куртуани “қироллик клуби” либосида кўриб ҳайрон қолдим, чунки буни кутмагандим. У оиласи билан бирга бўлишни хоҳлади ва “Атлетико” мухлислари ҳам буни тўғри тушунишлари керак. Биламан, у “Атлетико”ни яхши кўради”, - дейди Сауль.

Маълумот учун, бельгиялик посбон “матрасчилар” сафида 2011-2014 йилларда тўп сурган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Ла Лиганинг 7-турида "Реал" айнан "Атлетико"га қарши баҳс юритади ва "қироллик клуби" дарвозасини катта эҳтимол билан айнан Куртуа қўриқлайди.

Минбар

Барча блоглар