"Саутгемптон" - "Челси" ўйинида ҳар икки жамоанинг серияси якунланди

Англия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. Бугун "Саутгемптон" майдонига сафар қилган "Челси" 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, 33-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Такуми Минамино ҳисобни очди. Бунга "аристократлар" футболчиси Мэйсон Маунт 54-дақиқада жавоб қайтаришни уддалади. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини англиялик футболчи дарвозага киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг ўз ҳисобидаги очколар сонини 43 тага етказиб олган "Челси" онлайн жадвалда 4-ўринда бормоқда. Ўз уйида 1 очко олган "Саутгемптон" 13-поғонани банд этган. Улар ҳисобида 30 очко мавжуд.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Вақтни чўзгани учун меҳмонлар дарвозабони МакКарти огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Зиеш бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 85'

    Дэнни Ингс ўз ўрнини Че Адамсга бўшатиб берди.

  • 82'

    Мусса Женепога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 80'

    Женепога нисбатан қўполлик ишлатган Маркос Алонсо огоҳлантирилди.

  • 78'

    Аспиликуэта воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 76'

    Ковачич ҳамда Хадсон-Одои ўрнига Зиеш ва Жоржинбо майдонга тушди.

  • 74'

    Хадсон-Одои жарима майдони ичида тушунарсиз ҳаракат қилди. Унинг узатмаси шериги томон етиб бормаслиги катта эҳтимол эди ва якунда шундай бўлди ҳам.

  • 72'

    Ҳисоб ўзгариши мумкин эди: Янник Вестегорнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди.

  • 69'

    Редмонднинг жарима майдони томон узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 67'

    Ўйин темпи ўсмоқда. Футболчилар фаол ҳаракатлар намойиш этишни бошлади.

  • 64'

    "Аристократлар" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 62'

    Кантенинг узатмасидан кейин жамоадошлари тўпга ета олмади.

  • 59'

    Мэйсон Маунтнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 57'

    Меҳмонлар рақиб жарима майдони яқинида яхши стандартга эга бўлди. Тўғридан тўғри зарба бериш имконияти мавжуд.

  • 54'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Тўп қаршисига келган Маунт дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 53'

    Жарима майдони ичида Маунтга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 51'

    Жарима майдонига ёриб кирган Вернер зарба беришда адашди.

  • 48'

    Ушбу таймни ҳам "аристократлар" фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Тухель ўзгариш амалда оширди: Абрахам ўрнига Хадсон-Одои ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Рақиб жарима майдони ичида Абрахам йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

  • 45+2'

    Жарима майдони томон узатилган тўпни Зума узоқлаштирди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Женепога тиббий ёрдам керак. Канте унга нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Рис Жэймс ҳужумда қоида бузди. Ҳакам тўпни мезбонларга қайтаришни буюрди.

  • 39'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Зума боши билан дарвозага йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида!

  • 38'

    Рақиб жарима майдони яқинида "Челси" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 35'

    Гол ўтказиб юборган лондонликлар фаолликни оширди.

  • 33'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Саутгемптон" илк хавфли ҳужумидаёқ ҳисобни очди!

    Редмонднинг супер узатмасидан кейин Минамион икки рақибини чалғитиб, дарвозани ишғол этди.

  • 29'

    Илк аниқ зарба узоқ масофадан йўлланди. Рюдигернинг уринишидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 27'

    Тўп назорати бўйича 27:73 "Челси" олдинда. Бироқ улар жарима майдонига ёриб киришга шошилмаяпти.

  • 25'

    Маркос Алонсога тиббий ёрдам керак.

  • 23'

    Қанотдан уазтилган тўп "Саутгемптон" футболчилари томонидан қайтарилди. Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 20'

    "Челси" рақибга қараганда бироз устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 18'

    Тимо Вернернинг узатмаси кучли чиқди. Шериги унга ета олмади.

  • 15'

    Учрашув паст темпда давом этяпти. Яккакурашлар, асосан, майдон марказида кечмоқда.

  • 13'

    "Аристократлар" орқа чизиқда тўп назоратини қўлда ушлаб турибди.

  • 11'

    Кантенинг узатмасидан кейин МакКарти тўпни эгаллаб олди.

  • 9'

    Тухель шогирдлари зич ўйин кўрсатмоқда. Бу "Саутгемптон"га эркин ҳаракат қилиш имкониятини бермаяпти.

  • 7'

    Тўп назорати майдон эгалари томонга ўтди. Энди "Челси" прессинг уюштиряпти.

  • 5'

    Алонсонинг кучли зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан лондонликлар фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!