"Саутгемптон" "Ливерпуль" қизиққан футболчини сотмасликка қарор қилди

Англиянинг “Саутгемптон” клуби ҳимоячи Виржил ван Дейкни ўз сафида қолдиришга қарор қилди. Клуб  директорлар кенгаши бу мавсум катта сотувларни амалга оширмасликка қарор қилишди.

Хабарларга қараганда, ван Дейк келгуси ҳафта жамоа машғулотларига қўшилади. Сўнгги вақтларда голландиялик футболчи жамоа билан Фрацсияда эмас, балки клуб қароргоҳида якка тартибда шуғилланаётган эди. Бу нарса ОАВда ван Дейкнинг клубни тарк этиши борасида хабарлар тарқалишига олиб келган эди.

Илгарироқ, “Sky Sports” ван Дейкни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар “Ливерпуль” сафига бориб қўшилиши борасида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!