Сайфиев, Черан ва Рашидовнинг голлари "Пахтакор"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (видео)
"Машъал" пойтахтдаги иккинчи ўйинни ҳам бой берди.
Суперлиганинг 2-турида “Пахтакор” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди.
Илк турни ҳам пойтахтда ўтказган ва “Бунёдкор”га (1:0) имкониятни бой берган муборакликлар бу сафар “шерлар”га мағлуб бўлди. “Пахтакор” шу куни Фарруҳ Сайфиев (9'), Драган Черан (36') ва Сардор Рашидов (59') томонидан киритилган голлар эвазига “Машъал”ни 3:0 ҳисобида енгди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар