Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Себастьян Фундора рақибини аяб ўтирмади

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Икки камар соҳиби рақибини нокаутга учратди.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Кечанинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Себастьян Фундора Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раунд этиб белгиланган баҳс муддатидан олдин якунланди. Фундора рақибини 4-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Маълумот учун, ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам ўз жангларини айнан ушбу дивизионда ўтказади.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ