"Сельта" - "Барселона": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роберто ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 84'

    Ушбу вазиятда айнан Алба қоидани бузганди ва унга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 83'

    Албага тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.

  • 79'

    Нолитонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Тўп етарлича айланмади.

  • 75'

    Мурильо сариқ карточка ишлаб олди.

  • 73'

    "Сельта" футболчиларининг кетма-кет зарбалари дарвозага киришни истамаяпти.

  • 72'

    Коутиньо ва Фати ўрнига Педри ва Тринкау майдонга тушди.

  • 66'

    "Сельта" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади.

  • 62'

    "Барса"нинг кетма-кет 3 та бурчак зарбаси фойда келтирмади.

  • 61'

    Эмре Мор ўрнига Санти Мина майдонга тушди.

  • 60'

    Веига ўрнига Нолито майдонга тушди.

  • 59'

    Коутиньонинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 55'

    Мессининг пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 53'

    Оласанинг зарбасини ҳимоячилар блоклай олди.

  • 51'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди. Ҳимоячилардан бирига тўп тегиб, дарвозадан жой олди.

  • 48'

    Араухо сариқ карточка олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Гризманн ўрнига Тодибо майдонга тушди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Пике ҳам ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди.

  • 42'

    Лангле қизил карточка олиб, майдонни тарк этмоқда.

  • 40'

    Месси бурчак зарбасини тўғри дарвозага йўллади. Аммо бироз ноаниқ чиқди.

  • 39'

    Аидуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 38'

    Месси ўзига узатилган тўпга зарба бера олмади.

  • 35'

    Ҳакам яққол қўполлик учун Пикени майдондан четлатганди. Аммо ВАР вазият аввалида "Сельта" футболчиси офсайдда бўлганини аниқлади.

  • 32'

    Фонтан ўрнига Араухо майдонга тушади. Жароҳат бўлганга ўхшайди.

  • 31'

    Аспаснинг узатмаси Нетонинг қўлларига бориб тушди.

  • 28'

    Мессининг Коутиньога узатган тўпи кучлироқ чиқди.

  • 27'

    "Сельта" бурчак зарбасидан ҳам фойда чиқара олмади.

  • 25'

    Аспаснинг жарима зарбаси жонли девордагилардан бирига тегди.

  • 21'

    "Барса" яна рақиб ярим майдонида узатмаларни кўп амалга оширмоқда. Улар ўз имкониятини пойламоқда.

  • 17'

    "Сельта" футболчисининг кучли зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 15'

    Коутиньонинг ноаниқ ҳаракати "Барса"ни қарши ҳужумдан маҳрум қилди.

  • 14'

    Гол ўтказиб юборгач, виголиклар фаоллашиб қолди.

  • 11'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фати тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олиб, дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

  • 10'

    Мессининг паси ўтмади. "Барселона" қисқа узатмаларда фаол ўйнамоқда.

  • 8'

    Гризманн ҳимоячилардан қайтган тўпни тайёргарликсиз дарвозага йўллади. Ноаниқ.

  • 4'

    Эмре Мор тўпга ета олмагани сабаб виголиклар ҳужуми якунига етди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларданоқ каталонияликлар тўп назоратини эгаллаб улгурди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ""Сельта" - "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланмоқда. Ушбу учрашувни матнли трансляция тарзида эътиборингизга Абдулвосид Валихонов тақдим этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!