"Барселона" форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Сельта"га (4:1) қарши ўйинда хет-трик қайд этди. Шу тариқа унинг виголиклар дарвозасига киритган жами голлари сони 11 тага етди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра "Сельта" 32 ёшли аргентиналик футболчидан 10 тадан кўп гол ўтказиб юборган Испаниянинг 22-клуби бўлди.

Маълумот учун, Месси “Барселона” сафида шу кунгача жами 612 та гол уришга эришди.