Сэм Куэррининг рақиби нега ундай қилди?

Америкалик теннисчи Сэм Куэрри Австралиянинг Синдей шаҳрида ўтаётган "Sydney International" турнирини омадли бошлади.

Сэм мусобақанинг асосий тўр баҳсларидаги илк учрашувини тунислик Малека Жазирига қарши ўтказди. Мазкур ўйинда ҳисоб 6:1, 4:1 бўлиб турган бир вазиятда Малик ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.

Шу тариқа "Sydney International" мусобақасининг иккинчи даврасига чиққан Куэрри, энди франциялик Жиль Симон билан рақобатлашади.