Семеду 5-6 ҳафтага сафдан чиқди, у "Атлетико" ва "Челси"га қарши баҳсларни ўтказиб юборади

Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Барселона” ҳимоячиси Нелсон Семеду кеча бўлиб ўтган “Жирона”га (6:1) қарши баҳсда жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлдики португалиялик футболчи чап оёқ сон мушакларидан жароҳат олган. Mundo Deportivo нашрининг ёзишича шифокорлар унинг соғайиб кетиши учун таҳминан 5-6 ҳафта муддат талаб қилинишини айтишган.

Таъкидлаш лозимки, “Барселона” бу вақт орасида “Челси”га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган жавоб баҳси ҳамда Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши учрашувларда майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!