Семеду қоидаларни жиддий равишда бузди
"Барселона" ҳимоячиси Нельсон Семеду Ла Лига мавсумига старт берилишидан олдин қоидаларни жиддий равишда бузди.
26 ёшли футболчи 20 дан ортиқ ниқобсиз инсонлар иштирокидаги туғилган кунга ташриф буюрган, деб хабар бермоқда Diario Sport Cuatro.
Португалиялик футболчи Барселона провинциясидаги Кастельдефельс шаҳарида бўлиб ўтган зиёфат иштирокчилари каби ниқоб тақмаган ва масофа сақламаган.
Шу тариқа, Семеду Испания ҳукумати ва Ла Лига раҳбариятининг қоидаларини бузган. Ҳукумат 15 дан ортиқ инсонлар тўпланган жойга бормасликка чақирган ва Ла Лига бундай вазиятда, футболчини ўзи билан яшайдиганлар билан бирга карантинга олишини белгилаб қўйган.
Каталония клубидаги манбанинг EFEга таъкидлашича, клуб Семедуни бундай тадбирда қатнашишини билмаган. "Барса" бу масалани клуб ичида ҳал қилмоқчи.
Коронавирус пандемиясидан сўнг, Ла Лига 8 июнь куни тикланди ва "кўк-анорранглилар" 13 июнь куни "Мальорка"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар